Германия
Италия
Франция
Россия
США
Польша
ОАЭ

Беларусдаги меҳнат муҳожирлари пандемия шароитида: Беларус меҳнат қонунчилигидаги сиз билишингиз лозим бўлган ўзгаришлар

20.07.2020

мигранты.pngКоронавирус пандемияси нафақат меҳнат бозоридаги вазиятни ўзгартирди. Меҳнат қонунчилиги ҳам янги воқеликларга мослашмоқда. Шу жумладан Беларус меҳнат қонунчилиги ҳам.

Ушбу мақолада биз Беларусда меҳнат қиладиган муҳожирларга тегишли бўлган ўзгаришлар ҳақида ҳикоя қиламиз. 


Ушбу силсила нашриялар “Ла Страда Беларус” дастури ва АҚШ Халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) ва Норвегия Қироллиги Ташқи ишлар вазирлигининг молиявий кўмагида билан Халқаро муҳожирлик ташкилотининг ахборот маъракаси доирасида тайёрланган. 

баннер логотипы 1.png

Ўз меҳнат ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишингиз учун сиз нималарни билишингиз лозим? 

2020 йилнинг апрел ойи охирида бизнинг мамлакатимизда вақтинчалик ўзгаришлар киритилиб, бу ўзгаришлар ишчилар ва ёлловчилар ўртасидаги меҳнат муносабатларига таъсир кўрсатди. Энди иш берувчи ишчига атиги 1 тақвимий кун олдин ёзма равишда хабар бериб, унинг муҳим меҳнат шароитларини ўзгартириши мумкин. Иш берувчи нима қилишга ҳақли? Масалан, сизни тўлиқсиз иш кунига ўтказиб, шунга мувофиқ иш ҳақингизни камайтириши, иш тартибингизни ўзгартириши, сизни масофадан туриб ишлаш усулига ўтказиши мумкин. Лекин шунга эътибор берингки, агар сиз тўлиқ иш кунида ишлашни давом эттираётган бўлсангиз-у, сизнинг иш ҳақингизни камайтирмоқчи бўлишса – бунда янги қоидалар амал қилмайди. Бундай вазиятда иш берувчи сизга камида 30 тақвимий кун олдин ёзма равишда мурожаат этиши лозим. Янги вақтинчалик қоидалар шунингдек контракт ёки муҳлатли меҳнат шартномаси тугаганлиги сабабли ходимларнинг ишдан бўшатилишига тегишли эмас. 

Ишчи учун янги қоидалар нимани англатади?

Агар иш берувчи сизнинг меҳнат шароитларингизни ўзгартирмоқчи бўлса, масалан, сизни тўлиқсиз иш кунига ўтказмоқчи бўлса, у сизнинг қўлингизга махсус ҳужжат – хабарнома бериши шарт. Унда ёлловчи сизга эпидемиянинг корхона фаолиятига салбий таъсир этганлиги сабабли ярим иш вақтида ишлашни таклиф этиши мумкин. Бу эса иш ҳақингизнинг камайишига олиб келиши аниқ, албатта. Агар сиз рози бўлмасангиз, бундай ҳолатда иш берувчи сизни ишдан бўшатишга ҳақли. Лекин бунда сизга икки ҳафталик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланиши лозим. Агар иш берувчи сизнинг иш вақтингизни яна қисқартирмоқчи бўлса, масалан ярим иш куни эмас, балки тўртдан бир иш куни ишлашни таклиф этса ва сиз бунга рози бўлмасангиз, сизни ишдан бўшатишда бир ойлик ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўлаши шарт. 

Меҳнат шароитлари ўзгаришининг сабаби эпидемиологик вазият ва унинг корхонага кўрсатган таъсири билан боғлиқ бўлиши лозим. 

Биринчидан, шуни билингки, иш берувчи меҳнат шароитлари ўзгарганлиги ҳақида ишчига оғзаки эмас, балки ёзма равишда хабар бериши лозим. Нима учун бу ишчи учун муҳим? Агар иш берувчининг далиллари тегишли тарзда асосланмаган бўлса, муҳим меҳнат шароитларининг ўзгаришини суд тартибида асосланмаган, ишдан бўшатишни эса шунга мувофиқ ноқонуний деб топиш мумкин. 
Муҳим! Агар сиз муҳим меҳнат шароитларининг ўзгарганлиги ҳақида хабарнома олган бўлсангиз, унинг муҳлати хабарнома топширилган кундан кейинги иш кунидан ҳисобланади. 

Бошқа вазифага ёки бошқа иш берувчига ўтказиш 

Коронавирус эпидемияси туфайли қонунчиликка киритилган яна бир муҳим янгилик – ишчини бошқа бўлинма ёки бошқа ёлловчига ўтказиш жараёнининг соддалаштирилганлигидир. Иш берувчингиз шунчаки ўзи бундай қилишга ҳақли эмас, фақат эпидемиологик вазият туфайли ишлаб чиқарув зарурати сабабли қилиши мумкин холос. Хуллас, масалан, Беларуснинг баъзи тикувчилик корхоналарида костюмларни бичиш билан шуғулланган ишчиларни вақтинчалик тиббий ниқоблар тикишга ўтказдилар. Бошқа жойга ўтказишга яна бир сабаб бемор ёки келмаган ишчи ўрнига ишлашдир. Иш берувчи сизнинг розилигингизсиз 3 ойгача бўлган муҳлатга янги иш жойига ўтказиши мумкин. Агар қарши бўлмасангиз янада узоқроқ муддатга ўтказиши ҳам мумкин. 

Бошқа жойга ўтказишда ишчи учун кафолатлар 

Ишчи аввалги иш жойини сақлаб қолиш ҳуқуқига эга бўлади. Яна бошқа ишга ўтказиш вақтинчалик хусусиятга эга. Бунда бошқа ишга ўтказишда иш ҳақи янги ишга ўтмасдан олдин оладиган иш ҳақидан кам бўлмаслиги лозим. 

Ихтиёрий қайтиш дастури 

Агар сиз қийин аҳволга тушиб қолган бўлиб, ўз ватанингизга қайтишни истасангиз ва қайтиш учун сизга ёрдам керак бўлса, сиз Халқаро муҳожирлик ташкилотига қуйидаги телефон рақамлари орқали ихтиёрий қайтиш дастурида иштирок этиш учун талабнома қолдиришингиз мумкин: 8-801-20-15-555 (ҳар куни 8.00 дан 20.00 гача) 8-0162-21-88-88 +37529 645-49-44 (душанба - пайшанба 09:00-18:00, жума 09:00-17:00) (фақат COVID-19 пандемияси даврида мобил алоқа операторлари телефонларидан ҳам ихтиёрий қайтиш дастурида иштирок этиш учун бу телефон рақамларига тушишингиз мумкин) ёки электрон почта орқали: bpwbrest@mail.ru 

Талабнома берганингиздан сўнг 3 кун давомида талабномангизни кейинчалик ишлов бериш учун сиз билан боғланишади. Дастур доирасида ёрдам кўрсатиш мумкинлиги ҳақида қарор якка тартибда қабул қилинади. Сизнинг жорий вазиятингиз асосида дастурда иштирок этиш учун ижобий қарор қабул қилинган ва дастурда маблағлар мавжуд бўлган ҳолатида сизга ватанингизга жўнаб кетишингиздан олдин, шунингдек авиаалоқа тикланганидан сўнг чипта харид қилишда ёрдам кўрсатилиши мумкин. Бу ёрдам ЕИ нинг “Номунтазам муҳожирлар миқдори ошиши билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал этишда Беларус Республикасига кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида кўрсатилади.

Возврат к списку