ОАЭ
Италия
Польша
Россия
Франция
США
Германия

Беларусда ишлайдиган чет элликлар қандай қилиб ўз меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қила оладилар?

17.07.2020

trudovie_migranty.jpgКоронавирус пандемияси даврида барча мамлакатларда меҳнат бозори оғир кунларни кечирмоқда. Иқтисодий инқироз, корхоналарнинг беркилиши, бизнес-компанияларнинг банкротлиги – булар ҳаммаси бизга ўз таъсирини кўрсатди. Лекин меҳнат муҳожирлари энг заиф аҳволга тушиб қолдилар.

Ушбу мақола билан биз “Ла Страда Беларус” дастури ва АҚШ Халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) ва Норвегия Қироллиги Ташқи ишлар вазирлигининг молиявий кўмагидаги Халқаро муҳожирлик ташкилотининг ахборот маъракаси доирасида тайёрланган силсила нашрияларни давом эттирамиз.

баннер логотипы 1.png

Беларусда сиз қандай қилиб ўз меҳнат ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишингиз мумкин?

Сиз – Беларусда қонуний равишда ишлайдиган чет эллик фуқаро – белоруслик иш берувчи томонидан ўзингизга нисбатан адолатсиз ва ноқонуний муносабат: ишдан бўшатиш ёки иш ҳақини тўламасликка дуч келдингизми? Биз сизга бундай ҳолатда нима қилиш кераклигини тушунтириб берамиз.

Энг аввало, шуни қайд этмоқчимизки, Беларусда меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган барча чет эллик фуқаролар ўз меҳнат ҳиқуқларини ҳимоя қилиш борасида Беларус фуқаролари билан бир хил ҳуқуқларга эгадирлар.

Агар сизга иш ҳақингизни тўламаган бўлишса, нима қилмоқ ва қаерга мурожаат этмоқ лозим?

1 қадам. Сиз ишлайдиган жойда ташкил этиладиган меҳнат баҳслари комиссиясига мурожаат этинг

Меҳнат баҳслари комиссиясига мурожаат этишда вақтдан ютқизмаслик муҳимдир. Сиз у ерга меҳнат ҳуқуқларингиз бузилган пайтдан бошлаб 3 ой давомида мурожаат этишингиз мумкин. Комиссия қарори мажбурий кучга эга бўлади. Бу дегани, ҳам ишга ёлловчи ва ҳам сиз ишчи сифатида уни бажаришингиз шарт. Лекин агар рози бўлмасангиз, 10 кун ичида комиссия қарори устидан шикоят келтиришингиз мумкин. Сиз ишлайдиган корхонада меҳнат баҳслари комиссияси борлигини қандай билиш мумкин? Сизнинг корхонангиздаги меҳнат баҳслари комиссияси қандай ишлашлигини билиб олиш учун касаба иттифоқига мурожаат этинг. Агар сиз ишлайдиган жойда бундай комиссия бўлмаса, дарҳол 3 қадамга ўтинг.

2 қадам. Давлат меҳнат нозирлигига мурожаат этинг ва ёлловчи томонидан йўл қўйилган ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар беринг

Беларусда меҳнат ва меҳнат муҳофазаси ҳақидаги қонунчиликнинг риоя қилинишини Давлат меҳнат нозирлиги департаменти назорат қилади. Департамент сайтида сиз меҳнат нозирлигининг ҳудудий бўлимларини топа олсаиз (http://git.gov.by/ru/page/kontakty). Сизга айнан иш берувчингизнинг юридик манзилига тегишли бўлган ҳудудий бўлим керак бўлади. Бу қадам мажбурий эмас, лекин нозирлик мутахассислари билан маслаҳатлашсангиз фойдадан холи бўлмайди, деб ўйлаймиз. Шунга эътибор берингки, коронавирус пандемияси шароитида Давлат меҳнат нозирлиги департаменти масофадан туриб маслаҳатлар олиш усулини тақдим этади. Телефон рақамларини сиз http://git.gov.by/page/priem-grazdan-i-predstavitelei-ur-lic ҳаволасидан топишингиз мумкин. Сиз иш берувчи ҳаракатлари устидан шикоят қилиб ёзма равишда мурожаат этишингиз мумкин. Шикоятингиз қисқа ва иш моҳияти юзасидан бўлиши лозим. Қаерда ким бўлиб ишлашингизни, ҳуқуқларингиз бузилганлигини исботловчи барча ҳолларни кўрсатинг. Иложи борича ёзма далилларни илова қилинг. Масалан, буйруқлар, иш вақтини ҳисобга олиш табели, фоторасмлар.

3 қадам. Судга мурожаат этинг

Агар сиз ишлайдиган корхонада меҳнат баҳслари комиссияси бўлмаса, сиз касаба иттифоқи аъзоси бўлмасангиз ёхуд меҳнат баҳслари қарор чиқарган бўлиб, сиз бу қарорга рози бўлмасангиз – қўрқмасдан судга мурожаат этаверинг. Беларус судлари рўйхатини http://court.gov.by/ru/court_apply/rai/ ҳаволасидан топишингиз мумкин. Сиз даъво аризангизни иш берувчингизнинг юридик манзилига тегишли бўлган судга шахсан ўзингиз тақдим этишингиз лозим.

Судга мурожаат этиш муҳлатлари

Умумий муҳлати – иш берувчи томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб 3 ой. Бироқ бундан истиснолар ҳам мавжуд. Агар сиз меҳнат баҳслари комиссияси қарори устидан шикоят келтираётган бўлсангиз, сизга комиссия қарори нусхаси топширилган кундан бошлаб 10 кун давомида мурожаат этишингиз лозим. Хушхабар – суд харажатларини тўлаш керак эмас. Сиз даъво аризаси беришингизда давлат божини тўлаш мажбуриятидан озод этиласиз.

Беларусда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга юридик ёрдам меҳнат муносабатлари билан боғлиқ ишларни олиб боришда адвокатлар коллегияси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бу дегани, агар сиз судга мурожаат этишга қарор қилган бўлсангиз, адвокат сизга бепул юридик ёрдам кўрсатиши ва судда сизнинг манфаатларингизни ифода этиши мумкин. Лекин шуни ҳисобга олингки, бепул ёрдамга ҳужжатларни расмийлаштириш ва маслаҳатлар бериш кирмайди. Қандай қилиб адвокатнинг бепул ёрдамидан фойдаланиш мумкин? Сизнинг даъво аризангиз кўриб чиқиладиган суд жойлашган жойдаги юридик маслаҳатхонага мурожаат этиб, маслаҳатхона мудири номига ариза ёзишингиз лозим бўлади.

Агар сизни ишдан бўшатишса, лекин сиз ўзингизни ноқонуний ишдан бўшатилган деб ҳисобласангиз, нима қилиш лозим?

Беларусда ноқонуний ишдан бўшатиш ҳақидаги ишлар фақат судлар томонидан кўриб чиқилади. Ишга қайта тиклаш ҳақидаги даъво аризаси ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқ нусхаси топширилган кундан бошлаб 1 ой давомида берилади. Қолган ҳолларда 3 қадамда кўрсатилганидек ҳаракат қилинг.

Ихтиёрий қайтиш дастури

Агар сиз қийин аҳволга тушиб қолган бўлиб, ўз ватанингизга қайтишни истасангиз ва қайтиш учун сизга ёрдам керак бўлса, сиз Халқаро муҳожирлик ташкилотига қуйидаги телефон рақамлари орқали ихтиёрий қайтиш дастурида иштирок этиш учун талабнома қолдиришингиз мумкин: 8-801-20-15-555 (ҳар куни 8.00 дан 20.00 гача) 8-0162-21-88-88 +37529 645-49-44 (пн-пш 09:00-18:00, жм 09:00-17:00) (фақат COVID-19 пандемияси даврида мобил алоқа операторлари телефонларидан ҳам ихтиёрий қайтиш дастурида иштирок этиш учун бу телефон рақамларига тушишингиз мумкин) ёки электрон почта орқали: bpwbrest@mail.ru Талабнома берганингиздан сўнг 3 кун давомида талабномангизни кейинчалик ишлов бериш учун сиз билан боғланишади. Дастур доирасида ёрдам кўрсатиш мумкинлиги ҳақида қарор якка тартибда қабул қилинади. Сизнинг жорий вазиятингиз асосида дастурда иштирок этиш учун ижобий қарор қабул қилинган ва дастурда маблағлар мавжуд бўлган ҳолатида сизга ватанингизга жўнаб кетишингиздан олдин, шунингдек авиаалоқа тикланганидан сўнг чипта харид қилишда ёрдам кўрсатилиши мумкин. Бу ёрдам ЕИ нинг “Номунтазам муҳожирлар миқдори ошиши билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал этишда Беларус Республикасига кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида кўрсатилади.

Агар саволларингиз бўлса, бепул маслаҳат олиш учун “Ла Страда” дастурига мурожаат этинг – сайтдаги онлайн-чатга ёки consultation@lastrada.by электрон почтасига ёзинг. Мураккаб эпидемиологик вазият юзага келганлиги сабабли ташкилотимиз идораси масофадан туриб ишлаш усулига ўтган. Шу боис айни пайтда маслаҳатчиларимиз билан фақат +375(29)645-31-66 мобил телефони орқали инфолиния иш соатларида: ҳар куни 8.00 дан 20.00 гача боғланишингиз мумкин. Қўнғироқ мобил операторингиз тарифлари бўйича тўланади. Анонимлик ва маҳфийлик кафолатланади.

Возврат к списку